Основное меню

Уважаемые потребители электроэнергии!

Уважаемые потребители электроэнергии!

“Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлаирини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида барча турдаги электр энергияси истеъмолчиларини ҳамкорликка чақиради. Коммунал тармоқлардаги барча рақамларни (газ, электр, иссиқ сув, ичимлик сув ва оқова сув тизими таъминотлари) жисмоний шахснинг идентификация рақамига ва юридик шахсларнинг солиқ тўловчининг идентификация рақамига боғлаш, бу орқали ҳар бир шахсга “ягона мижоз” тамойили асосида ноёб рақамдан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатилишини йўлга қўйиш тадбирлари режалаштирилган. Шу муносабат билан “Электрҳисоб” дастурий комплексидаги истеъмолчиларнинг шахсий ҳисоб рақамига умумий маълумотларини (уяли телефон рақами, паспорт маълумотлари. Ф.И.Ш, яшаш манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахснинг идентификация рақами (ЖШШИР), кадастр рақами) бириктириш мақсадида барча турдаги истеъмолчилардан, мазкур маълумотларини жойлардаги электр таъминоти корхоналарига жорий йилнинг 1 октябрь санасига қадар тақдим этилиши сўралади. Шу ўринда шахсий маълумотларни тақдим этиб боришингиз, энерготизимнинг барқарор ва самарали ишлашига катта кўмак бўлиб хизмат қилади.

Вниманию привилегированных акционеров АО “Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi”

Вниманию привилегированных акционеров АО “Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi”

Ҳурматли акциядорлар! Ҳозирги кунда жамият томонидан 2020 йил молиявий йил якунлари бўйича имтиёзли акцияларига дивиденд тўловлари амалга оширилмоқда. Сизга, ушбу тўловлар жамият Марказий ва Т(Ш)ЭТК бухгалтерия ходимлари томонидан амалга оширилаётганлигини маълум қиламиз. Паспорти янгиланган акциядорлар, шунингдек вафот этган акциядорлар меросхўрлари тегишли тартибда қайта рўйхатдан ўтказилиши бўйича жамият корпоратив муносабатлар бўлимига мурожаат этишингизни сўраймиз. Шу билан бирга, Сизга қулайлик яратиш мақсадида “Тошкент ХЭТК АЖ Корпоратив муносабатлар” телеграмм канали яратилиб, ушбу каналга мурожаат юборишингиз мумкинлиги маълум қиламиз. “Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” АЖ Корпоратив муносабатлар бўлими

объявление

объявление

Ҳурматли “Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамияти имтиёзли акциялари эгалари диққатига. 2016-2019 йиллари жамият молиявий хўжалик фаолиятидан жамият имтиёзли акциялари бўйича тўлаб берилган дивидендлар, шунингдек, 2016-2019 йиллари жамият молиявий хўжалик фаолиятидан жамият имтиёзли акциялари бўйича тўланмай қолган дивидендлар бўйича саволлар ва мурожаатлар жамият қуйидаги телефон рақамлари орқали қабул қилинади. “Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” АЖ Корпоратив муносабатлар бўлими

ВНИМАНИЕ! ОБЪЯВЛЕНИЕ!

ВНИМАНИЕ! ОБЪЯВЛЕНИЕ!

«Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi» акциядорлик жамиятининг барча овоз берувчи оддий акциялари эгаси (ягона овоз берувчи акциядор)нинг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича қарори 2021 йил 29 июн куни, соат 11-00да, Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Қумовул МФЙ, Яшил водий 42-44. манзилида қабул қилиниши белгиланганлигини маълум қилади. Электрон манзил: www.toshet.uz Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси – 23 июн 2020 йил. Акциядорларни рўйхатга олиш: 10-00дан 11-00гача. Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ишончнома билан келишлари шарт. Маълумот учун телефон:78 150-34-35. КУН ТАРТИБИ: 1. Жамиятнинг 2020 йилга мўлжалланган Бизнес-режанинг асосий кўрсаткичлари бажарилиши бўйича ижро органи раҳбарининг ҳисоботини кўриб чиқиш ва 2020 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботни тасдиқлаш. 2. Жамиятнинг 2020 йилдаги молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тинглаш. 3. Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича бухгалтерия балансини, фойда ва зарар ҳисобларини тасдиқлаш. 4. Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича берилган хулосани кўриб чиқиш. 5. Жамиятнинг 2020 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимланишини тасдиқлаш. 6. Жамият Кузатув кенгашининг 2020 йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш. 7. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш. 8. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш. 9. Жамият ижро органи раҳбарини сайлаш ёки уни ишга ёллаш бўйича шартномани 1 йилга узайтириш. 10. Жамият ташкилий тузилмасига ўзгариш киритган ҳолда қайта тасдиқлаш. 11. 2020 йил якунлари бўйича ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп миқдорини белгилаш. 12. Давлат инвестиция дастурларини амалга ошириш доирасида корхонага “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тарафидан йўналтирилган маблағларни капитализация қилиш ҳисобига жамият устав капиталини ошириш. 13. «Toshkent НЕТК» АЖнинг қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш. “Toshkent HETK ” АЖ маъмурияти.

объявление

объявление

“Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамияти Бош директори лавозимига ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ Танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек юқори малакали чет эллик менеджерлар таклиф этилади. Вазифалари:Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва жамият уставига мувофиқ жамият фаолиятининг барча йўналишлари бўйича умумий раҳбарликни амалга ошириш. Номзодга талаблар: -Олий маълумот (иқтисодчи ёки энергетик); -Ташкилотчилик қобилияти -Ўзбекистон Республикасининг мамлакат энерготизимини тартибга солишга доир қонунчилик ҳужжатлари ва иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгиловчи бошқа меъёрий ҳужжатларни билиш; -Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғиндан ҳимоя ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги қоида ва меъёрларини билиш; -Корхоналар биринчи раҳбарлари билан мулоқот қилиш тажрибасига эга бўлиш; -Ўзбек ва рус тилида бемалол сўзлашиш; -Хизмат сафарларига бориш имконияти; -Корпоратив бошқарув қонунчилиги, усул ва тамойилларини билиш; -Энерготизимда камида 5 йил иш стажи; -Ишлаб чиқариш соҳасида раҳбарлик лавозимларида 5 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга бўлиши. Ариза бериш тартиби ва муддати: Аризалар жамиятнинг электрон почта манзилига tаshes2012@mail.ru ёки жамият манзилига Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Қумовул МФЙ, Яшил водий кўчаси, 42-44 уй. Индекс: 100084. Ҳужжатлар 2021 йил 1 мартдан 2021 йил 1 апрел кунигача қабул қилинади. Телефон: 78 150-27-94 (Ходимлар билан ишлаш бўлими).

"Toshkent HETK" АЖнинг ҳурматли акциядори ! "Toshkent HETK" АЖ ушбу билан 2020 йил 28 декабр куни “Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси” ДК томонидан ташкил этилган “Электронное голосование – “E-VOTE” сервис тизими орқали Интернет тармоғида дистанцион тарзда овоз бериш йўли билан "Toshkent HETK" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилади. Акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатга олиш соат 10:30 дан – 11:00 гача “Электронное голосование - eVOTE” сервис тизими орқали амалга оширилади. Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши соат 11-00 да бошланади. Жамият Кузатув кенгаши томонидан: -Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2020 йил 26 ноябр этиб белгиланган. -Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2020 йил 22 декабр этиб белгиланган. "Toshkent HETK" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартиби: 1. Акциядорлар умумий йиғилишидаги саноқ комиссияси таркиби ва аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида: 2. "Toshkent HETK" АЖ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида. 3. Қўшиб олиш шартномасини тасдиқлаш тўғрисида. 4. Топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида. 5. Акциядорларнинг талабномаси асосида акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиш жараёнида "Toshkent HETK" АЖнинг 1 дона имтиёзли акцияларининг қийматини тасдиқлаш тўғрисида. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тафсилотлари ҳамда “Электронное голосование – “E-VOTE” сервис тизими орқали дистанцион тарзда овоз бериш юзасидан тўлиқ маълумот ва хужжатлар билан Тошкент вилояти Ўрта Чирчик тумани Қумовул МФЙ Яшил водий 42-44 уй манзилида "Toshkent HETK" АЖ биносида хафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари хар куни соат 9:00 дан 17:00 гача, ёки "Toshkent HETK" АЖ www.toshet.uz веб-сайтида танишишингиз мумкин. Мурожаат учун телефон 78 150 34 35 . Шу билан бирга, "Toshkent HETK" АЖ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида масала бўйича қарши овоз берган тақдирингизда ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаганингизда Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40- ва 41- моддаларига мувофиқ Сизда ўзингизга тегишли хар бир имтиёзли акцияни 100 сўмдан "Toshkent HETK" АЖ томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келиши мумкинлигини маълум қиламиз.

2020 йил 20 июнь ҳолатига

2020 йил 20 июнь ҳолатига

Тошкент вилояти ???? «қизил» ҳудуд: Чирчиқ шаҳри, Бекобод, Зангиота, Қибрай, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл ва Тошкент туманлари ???? «сариқ» ҳудуд: Бекобод ва Янгийўл шаҳарлари, Оққўрғон, Бўстонлиқ, Паркент, Чиноз ва Юқори Чирчиқ туманлари ???? «яшил» ҳудуд: Ангрен, Нурафшон, Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка ва Қуйи Чирчиқ туманлари

Объявления

Объявления

«Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi» акциядорлик жамиятининг барча овоз берувчи оддий акциялари эгаси (ягона овоз берувчи акциядор)нинг 2019 йилмолия-хўжалик фаолияти якуни бўйича қарори 2020 йил 26 июн куни, соат 11-00да, Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Қумовул МФЙ, Яшил водий 42-44. манзилида қабул қилиниши белгиланганлигини маълум қилади. Электрон манзил: www.toshet.uz Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси – 22 июн 2020 йил. Акциядорларни рўйхатга олиш: 10-00дан 11-00гача. Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ишончнома билан келишлари шарт. Маълумот учун телефон: 78 150-34-35, факс :71 231-15-99 КУН ТАРТИБИ: 1. Жамиятнинг 2019 йил молиявий хўжалик фаолияти якунлари юзасидан бўлиб ўтадиган жамият акциядорларининг навбатдаги (йиллик) умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин: - Жамиятнинг 2019 йилга мўлжалланган бизнес-режасининг асосий кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият ижро органи раҳбарининг ҳисоботини кўриб чиқиш; - Жамиятнинг 2019 йилдаги молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича жамият Тафтиш комиссияси ҳисоботини кўриб чиқиш; - Жамиятнинг 2019 йил якунлари бўйича бухгалтерия балансини, фойда ва зарар ҳисобларини тасдиқлаш; - Жамиятнинг 2019 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдасини тақсимланишни тасдиқлаш; - Жамият Кузатув кенгашининг 2019 йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш; - Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш; - Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш; - Жамият ижро органи рахбарини сайлаш ёки уни ишга ёллаш бўйича шартномани 1 йилга узайтириш. - 2020 йил якунлари бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп хақ миқдорини белгилаш - Давлат инвестиция дастурларини амалга ошириш доирасида корхонага “Худудий электр тармоклари”АЖ тарафидан йўналтирилган маблағларни капитализация қилиш ёки акциядорларнинг аввалги умумий йиғилишлари қарорлари асосида жамият ишлаб чирқаришини ривожлантириш учун қолдирилган (йўналтирилган) маблағлар ҳисобига Жамият устав капиталини ошириш. Акциядорлар акциядорларнинг йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) билан акциядорларга умумий йиғилишни ўтказиш ҳақида юборилган хабарнома ва бевосита “Тошкент ҲЭТК” АЖда танишишлари мумкин. “Toshkent HETK ” АЖ маъмурияти.

⚡️⚡️Тошкент вилоятида "қизил" ҳудудлар сони кўпайди 26 май ҳолатига кўра, янги рўйхат: ???? "ҚИЗИЛ" ҳудудлар ➖ 10 та: Бекобод, Янгийўл, Нурафшон шаҳарлари, Қибрай, Оққўрғон, Зангиота, Паркент, Тошкент, Юқоричирчиқ, Янгийўл туманлари. ???? "СAРИҚ" ҳудудлар ➖ 6 та: Aнгрен, Чирчиқ шаҳарлари, Бекобод, Қуйи Чирчиқ, Чиноз, Ўрта Чирчиқ туманлари. ???? "ЯШИЛ" ҳудудлар ➖ 6 та: Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка, Бўстонлиқ, Пискент туманлари.

Объявление

Объявление

АО «Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi» объявляет конкурс по отбору аудиторской организации для проведения внешнего аудита. Конкурсный отбор по выбору аудиторской организации для проведения внешнего аудита будет проводиться в соответствии с национальными стандартами бухгалтерского учёта (НСБУ), по трансформации финансовой отчётности общества за 2020 год в соответствии с международными стандартами финансовой отчетности (МСФО) и проведения внешнего аудита за 2020 год в соответствии с международными стандартами аудита (МСА). Обязательное требование к аудиторской организации: - аудиторская организация должна состоять в перечни, определенном Государственным комитетом Республики Узбекистан по приватизации, демонополизации и развитию конкуренции и Министерством финансов Республики Узбекистан; - аудиторская организация должна иметь лицензию на осуществление аудиторской деятельности, выданную Министерством финансов Республики Узбекистан и полюс страхования гражданского ответственности; - обладать опытом работы с крупными организациями и предприятиями (не менее трех лет). Коммерческое предложение, подготовленное и предоставляемое для участия в конкурсе, в срок до 12 июня 2020 года, должны содержаться следующие документы: - предложение с указанием сроков и стоимости проведения аудиторской проверки; - копии лицензии на право занятия аудиторской деятельностью; - копии квалифицированных сертификатов аудитора и другие международные сертификаты; - другие документы, необходимые для предоставления в соответствии с конкурсной документацией. Заявки на участие в конкурсе (тендере) принимаются по адресу: 111503 Ташкентская обл. Урта Чирчикский район Кумовул МФЙ, Яшил водий 42-44. Отдел Корпоративных отношений Телефон: (90)002-19-77 . Уполномоченное лицо: Орипова Гульнора