Asosiy menu

Электронное голосование – “E-VOTE” сервис тизими

"Toshkent HETK" АЖнинг ҳурматли акциядори !

"Toshkent HETK" АЖ ушбу билан 2020 йил 28 декабр куни “Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси” ДК томонидан ташкил этилган “Электронное голосование – “E-VOTE” сервис тизими орқали Интернет тармоғида дистанцион тарзда овоз бериш йўли билан "Toshkent HETK" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилади.
Акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатга олиш соат 10:30 дан – 11:00 гача “Электронное голосование - eVOTE” сервис тизими орқали амалга оширилади.
Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши соат 11-00 да бошланади.
Жамият Кузатув кенгаши томонидан:
-Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2020 йил 26 ноябр этиб белгиланган.
-Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2020 йил 22 декабр этиб белгиланган.

"Toshkent HETK" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартиби:
1. Акциядорлар умумий йиғилишидаги саноқ комиссияси таркиби ва аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида:
2. "Toshkent HETK" АЖ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида.
3. Қўшиб олиш шартномасини тасдиқлаш тўғрисида.
4. Топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида.
5. Акциядорларнинг талабномаси асосида акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиш жараёнида "Toshkent HETK" АЖнинг 1 дона имтиёзли акцияларининг қийматини тасдиқлаш тўғрисида.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тафсилотлари ҳамда “Электронное голосование – “E-VOTE” сервис тизими орқали дистанцион тарзда овоз бериш юзасидан тўлиқ маълумот ва хужжатлар билан Тошкент вилояти Ўрта Чирчик тумани Қумовул МФЙ Яшил водий 42-44 уй манзилида "Toshkent HETK" АЖ биносида хафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари хар куни соат 9:00 дан 17:00 гача, ёки "Toshkent HETK" АЖ www.toshet.uz веб-сайтида танишишингиз мумкин. Мурожаат учун телефон 78 150 34 40 .

Шу билан бирга, "Toshkent HETK" АЖ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида масала бўйича қарши овоз берган тақдирингизда ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаганингизда Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40- ва 41- моддаларига мувофиқ Сизда ўзингизга тегишли хар бир имтиёзли акцияни 100 сўмдан "Toshkent HETK" АЖ томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келиши мумкинлигини маълум қиламиз.