Asosiy menu

"Тош ЭТ" ОАЖ ижтимоий соҳасининг ривожлантирилиши ҳақида

Компанияда энергетикларнинг ижтимоий ҳаётини яхшилаш, уни янада ривожлантириш ва фаровонлигини оширишга катта эътибор қаратилган.
"Соғлом бола" йиллик давлат дастурини қабул қилиш тўғрисидаги Президент Қарори асосида Соҳага оид дастури ишлаб чиқилган. Бу Дастур қуйидаги йўналишлар бўйича тадбирлар бажарилишини ўз ичига олади:
  • энергетиклар оилаларига қишлоқ жойларда ва республика шаҳарларида қурилаётган турар-жойларни сотиб олишлари учун ипотека кредитларининг бошланғич бадалларини тўлашда фоизсиз ссудалар ажратиш;
  • ёш оилаларга зарур истеъмол товарлари сотиб олишлари учун фоизсиз ссудалар ажратиш шаклида моддий ёрдам кўрсатиш;
  • бола парвариши учун берилган таътилни ўтаётган ёш оналарга соҳадаги энг кам иш ҳақи ҳажми миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш;
  • соҳа ёшлари ва соҳа ходимлари фарзандларининг энергетика тизими спорт мажмуаларидаги секцияларга бепул қатнашишларини ташкил қилиш;
  • энергетика тизими ходимларининг фарзандларини «Ғайрат-энергетик», «Нурафшон», «Соҳибқирон», «Энергетик» ва бошқа болалар соғломлаштириш лагерларида соғломлаштириш;
  • энергетика тизими ходимлари ва уларнинг фарзандлари тизим корхоналарининг дам олиш уйларида ва республикамизнинг бошқа санаторий-курорт муассасаларида дам олишларини таъминлаш, энергетика тизимида ишлаётган ёшларнинг йўлланмалар сотиб олишлари учун имтиёзли чегирмалар тақдим қилиш;
  • энергетика тизими ходимларини вақт-вақти билан касбий тиббий кўрикдан ўтказиш, оғир меҳнат шароитларида ишлаётганларга алоҳида эътибор бериш ва уларни идоравий тиббий-санитария қисмларида ва бошқа клиникаларда соғломлаштириш имкониятларини яратиш.